АсосийJamiyat

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

'Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди'ning rasmi

Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга https://kollej.edu.uz  ва техникумларга www.texnikum.edu.uz  электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:

  •  Электрон ариза тўлдирилади;
  •  Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;
  •  Паспорт маълумотлар киритилади.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар