АсосийJamiyat

Фуқаро мурожаатига ППХ ходимлари нега эътиборсизлик қилди. ИИББ вазиятга аниқлик киритди

'Фуқаро мурожаатига ППХ ходимлари нега эътиборсизлик қилди. ИИББ вазиятга аниқлик киритди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг ППХ ходимларига нисбатан норозилиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:

Жорий йилнинг 11 сентябр куни тахминан соат 14:00 ларда Бектемир туманида Мафтуна C. шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ сафдор ходимлари Б.Рахмонов ва Ш.Хусановларни олдига келиб, гўёки дори воситалари билан ноқонуний савдо қилаётган аёлга чора кўришлигини сўраган, уларнинг беэътиборлигига эътироз билдирган. Шундан сўнг, ППХ ходимлари Б.Рахмонов ва Ш.Хусановлар мазкур ҳолат юзасидан отряд командири маёр С.Рашидовга ахборот беришган. Ўз навбатида С.Рашидов ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида текширув ўтказган.

 

Видеода акс этган вазиятда йўл четида савдо қилувчи аёлнинг маълум қилишича, Мафтуна C. доимий равишда сигарета сотиб олишини, воқеа бўлган вақтда ҳам унга сигаретани сотганлигини, ҳеч қандай дори воситаларини сотмаганлигини маълум қилган. 

 

Видеога аҳамият берсангиз, Мафтуна C. дори воситасини сотиб олиш жараёни акс этмаган, сотувчининг олдидан узоқлашгач эса, гўёки дори воситасини сотиб олганлигини маълум қилган. 

 

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Мафтуна C. муқаддам оғир жиноят (Оъзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси “Босқинчлик”) содир этганлиги учун судланган, 2021 йилнинг ўзида мунтазам равишда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси “Майда безорилик”, 56-1-моддаси “Жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш”, 40-моддаси “Туҳмат” маъмурий жавобгарликка бир неча бор тортилган. 

 

Унинг ўзи ушбу кўприк остида савдо қилмайди, лекин шу ҳудудда фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар билан бирга юрганлиги, ИИО ходимлари томонидан бир неча маротаба профилактик суҳбатлар ўтказганлиги, “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбирлар натижасида бу ерда фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар тўпланишига йўл қўйилмаётганлиги, ходимларни Мафтуна C. яхши таниганлиги, ҳар-хил бўлар-бўлмас уйдурма гапларни тарқатиб юрганлиги сабабли, унинг мурожаатига беэътиборсизлик билан қарашган, у ходимларга нисбатан ўз эътирозларини шу йўсинда намойиш этаётганлигини кўриш мумкин. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

 

ППХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

    Бошқа янгиликлар