Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳамкор Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети ва Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси ҳамда Латвиянинг Табиий фанлар ва технологиялар университети (Life science and technology - LLU) ўртасида қўшма таълим дастурлари (Double degree) асосида абитуриент ва талабалар ҳужжатларининг қабул жараёнлари бошланди:
Бакалавриат
- Зооинженерия (турлар бўйича) (Беларусь Гродно давлат аграр университети) 20 рус 2+2
- Иқтисодиёт (тармоқлар бўйича) 20
рус 2+2
- Ветеринария медицинаси (Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси) 20
рус 3+2
- Ветеринария фармацевтикаси 20
рус 2+2
- Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси (Латвия Латвия табиий билимлар ва технологиялар университети) 20 инглиз
1+3
Магистратура
- Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ва инновацион технологияси ҳамда сертификацияси (Латвия табиий билимлар ва технологиялар университети) 5 инглиз 0,5+1,5
Ҳужжатларни қабул қилиш www.qabul.samvmi.uz сайти орқали онлайн тарзда 2021 йилнинг 20 сентябрь санасигача амалга оширилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати: (электрон сканер вариантларда)
• Фуқаролик паспорти;
• Диплом (иловаси билан) ёки аттестат.
• 3х4 расм
• Тил билиш даражаси бўйича сертификат (CEФР, ИЭЛТС).