АсосийJinoyat

22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

'22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар