Ўзбекистон ҳудудида яшовчи қайси фуқароларга муддатидан аввал овоз бериш имкони берилган?
Халқаро пресс клубнинг сайлов жараёнлари билан боғлиқ мавзуда бўлиб ўтаётган йиғилишида Марказий сайлов комиссияси раҳбари ўринбосари Баҳром Қўчқоров ушбу саволга жавоб берди, дея хабар бермоқда darakchi.uz мухбири.
"Сайлов кунида фуқаролар ўз яшаш жойларидаги сайлов участкаларида бўлмасликлари мумкин.
Фуқаролар хизмат сафарида бўлса, ёки зарур ишлари билан сайлаш жойларидаги ҳудудларида бўлмаган тақдирларида сайловдан 10 кун олдин, ёки бошланишига 3 кун қолган вақтгача муддатидан аввал овоз бериш ҳуқуқлари бор", — дейди Баҳром Қўчқоров.