Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу интранет тизимида - “Afrosiyob” замонавий поездларида йўловчилар, нафақат Республикамиз балки бутун жаҳон бўйлаб юз бераётган янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумотларни кўриб, ўқиб ҳамда тамоша қилиб бориш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, интранет тизимида йўловчиларга клип, мр3, JPG ва кино кўриб, тамоша қилиб бориш имкониятлари яратилади.
Бугун, 16 сентябрдан бошлаб бу тизим “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 762-сонли ҳамда “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 760-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларида ишга туширилди.
Жорий йил 21 сентябрдан бошлаб, 766-сонли “Afrosiyob” замонавий поездида ҳам интранет тизими йўлга қўйилади.
Бу тизим босқичма-босқич амалга оширилиб, яқин кунларда қолган 2 та “Afrosiyob” замонавий поездларида ҳам ишга тушириш кўзда тутилган.






