Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Нилуфар Фозилжонова маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси тасарруфида жами 835 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда, улардан 473 та давлат, 332 та хусусий, 7 та давлат хусусий шериклик асосидаги ва 23 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларидир.
Тошкент шаҳар Статистика бошқармасининг маълумотига кўра 2021 йил учун 3-7 ёшли болалар сони 185 282 нафарни ташкил этган, улардан қамралганлар сони 159 213 (86%) нафарни, қамралмаганлар сони эса 26 069 (14%) нафарни ташкил этади.
Бугунги кунда олдимизга рахбарият томонидан катта вазифа қўйилган. Ушбу йил якунига қамровни ошириш, яъни 86% дан 94 % га етказиш режалаштирилган. Қамровни кўтариб 94%га етказиш учун таълим сифатини кўтариш, кадрлар салохиятини ошириш, моддий-техникасини бойитишни орқали амалга ошириш белгиланган.
Бугунги кунда давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 17 646 нафар ходимлар фаолият юритмоқда. Улардан 8896 нафари педагоглар бўлиб, шундан 3649 нафари олий маълумотли.
2020-2021 ўқув йилида Тошкент шаҳар бўйича жами 106 та мактабгача таълим ташкилотларида ва 4 та Тошкент шаҳар Педагогик колледжида жами 110 та бепул мажбурий таълим гуруҳлари ташкил этилди. Ушбу гуруҳларга 2114 нафар қамралмаган 6 ёшли болаларни қамраб олинди. Ушбу гурухлар 2021 йилнинг 25 май ойига қадар фаолият юритган.
Ҳозирда 2021-2022 ўқув йили учун мажбурий бир йиллик бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолиятини бошлаш учун гуруҳ хоналарнинг манзилли ва болалар рўйхати шакллантирилди. Бу йил ўтган йилдаги 110 та гуруҳдан ташқари яна янги 46 та мажбурий таълим гурухларини барчаси 6 ёшли болаларни қабул қилиб олиш бошланди. Бу орқали Тошкент шахрида 6 ёшли болалар 100% қамраб олиниши режалаштирилган.
Ҳозирда бош бошқарма томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари билан ҳамкорликда мактабгача таълим тизимидаги ходимларни коронавирус инфексиясига қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кун холатига Тошкент шаҳар мактабгача таълим тизимидаги ходимларнинг 87 % коронавирус инфексиясига қарши эмланди.






