АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 16 сентябрь 14:43 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкент вилояти Оҳангарон туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,64 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=2,8. Чуқурлик: 5 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзила эпицентрида сезилиш кучи 3 бални ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар