Бу йил Туркманистонда рекорд даражадаги "оқ олтин" йиғими кутилмоқда. Бу ҳақда Метеожурнал техника фанлари доктори, Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети профессори Қодир Муродовнинг "МДҲ овози" радиосига берган интерьвюсига таяниб маълум қилди.
Экспертнинг фикрича, пахта саноатининг ривожланишига мамлакатда амалга оширилаётган трансформациялар, шунингдек, пахта йиғиш ускуналари - тракторлар, комбайнлар, тиркамалар ва бошқаларни етарли миқдорда сотиб олингани ёрдам бермоқда.
2021 йилда Туркманистонда пахта теримига 620 минг гектар майдон ажратилган. Туркманистон ОАВга кўра, теримга 1000 та пахта териш машинаси, 2227 та юк машинаси, 2301 та трактор жалб қилинган.
Йиғим-терим мамлакатда расман 8 сентябрдан, шимолий ҳудудларида эса 15 сентябрдан бошланган.






