АсосийJamiyat

Пскентда кадастрнинг собиқ ходими уй-жой қуриш учун фуқароларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берган

'Пскентда кадастрнинг собиқ ходими уй-жой қуриш учун фуқароларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берган'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Р. Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Пискент тумани филиали мутахассиси вазифасида ишлаган пайтида, туман ҳудудида бўш турган 12 сотих ер майдонини икки нафар фуқарога уй-жой қуриш учун 6 сотихдан ажратиб бериш эвазига жами 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларнинг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.        

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар