Ўзбекистонлик ёшларга Ҳиндистонда АКТ соҳасида қисқа муддатли ўқув курслари таклиф қилинмоқда ️
Ҳиндистоннинг Лал Баҳодур Шастри номидаги менежмент институтида АКТнинг “сунъий интеллект” соҳаси, “Python”, “Jawa” дастурлаш тили ва бошқа қатор йўналишларда ўзбекистонлик ёшлар учун алоҳида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Талаб этилади:
- Номзодлар АКТ, математика, физика бўйича бакалавр даражасига эга бўлиши;
- Инглиз тилида эркин мулоқот қилиши;
- Курс давомийлиги: 3-4 ҳафта;
- Дарс жараёни ҳар куни назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, номзодларнинг халқаро авиачипталардан бошқа харажатлари институт томонидан қопланади.
"2021 йилнинг 26 сентябрь кунига қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (71) 202-33-55 (ички рақам: 32), 1282 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин",– дейилади хабарда.