АсосийJinoyat

Тошкентда имтиёз асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди

'Тошкентда имтиёз асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди'ning rasmi

Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент буни маълум қилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида юзаки “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилиб, 31 нафар фуқаронинг 25 000 АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", – дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар