АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

'Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади ва кейинги ҳафтанинг бошида ҳарорат пасаяди. 

Бу ҳақда Гидрометерология хизмати маълум қилди.

Унга кўра, бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари термометр кўрсаткичи 35-37° гача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 2-4° га юқори бўлади.

Аммо, бугунгидан Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Шанба кунига келиб, ҳаво ҳарорати 30-33° гача, Устюртда 23-26° гача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35° гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27° гача бироз пасаяди.

Кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13° ни, кундуз кунлари 26-29° ни ташкил этади.

Бошқа янгиликлар