SKY CAMP BO‘STONLIQ биринчи очиқ спорт ва мусиқа фестивали сабаб Бўстонлиқда вақтинча йўл ёпилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP BO‘STONLIQ» номли марафон ўтказилиши муносабати билан 2021-йил 18-19-сентябрь кунлари соат 7:00 дан 11:00га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 "Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли"нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.
Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.
Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз.






