Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида "Матиз" ҳамда "Дамас" русумли автомабиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборгани ва натижада фуқаро А.К. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Бу бўйича Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракти хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига асосланиб мазкур муносабатга қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, давлат рақами 10 Z 954 SA бўлган “Матиз” русумли автомабил ҳайдовчиси фуқаро Т.М. айни дамда Миллий гвардия ходими эмас. У олдин Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасининг ходими бўлган ва ўз хохиши билан ишдан бўшатилган. Уни олдиндан таниган фуқаролар томонидан берилган маълумотга кўра ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Миллий гвардия ходими деб ёдга олинган.
Ҳолат юзасидан эса Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ушбу ҳайдовчи Т.М. га нисбатан ЎЗ.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва жорий йилнинг 15 сентябр куни эхтиёт чораси сифатида Суд қарори билан қамоққа олинган.