АсосийJamiyat

Тошкентда йўловчиларга шилқимлик қилган таксичига чора кўрилади — ИИБ

'Тошкентда йўловчиларга шилқимлик қилган таксичига чора кўрилади — ИИБ'ning rasmi

Nemolchi.uz интернет-манбасида уч нафар аёлларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИБ маълумот берди.

Хабар қилинишича, “Матиз” русумли автомобил (давлат рақами 10 Й 518 СA) ҳайдовчиси – Жаҳонгир Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. 2021-йил 17-сентябр куни икки нафар жабрланувчилар – Э.М. ва Т.Ю.лар Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилишди. Учинчи қиз – М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирди.

Мазкур ҳолат бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар