1

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди

ЖАМИЯТ 18.09.2021, 09:10
Теглар: Таъзия
Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди

Бу ҳақда кинорежиссёр Улуғбек Йўлдошевнинг фасебоок саҳифасига таяниб кун.уз хабар берди.

Шуҳрат Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. 1968 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида ишлаган.

1970 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида иш бошлаган. У кино актёри сифатида Элёр Эшмуҳаммедовнинг «Нозиклик» (1966) фильмида дебют қилган.

Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган: «Дилором» (Мони), «Қўмондоннинг қайтиши» (Маусер), «У ёлғиз эмасди» (Акбаров), «Қора консулнинг ўлими» (Жамол Убайдулла), «Семурғ» (Шерзод), «Бу яхши йигит» (Тимур), «Мен сенга шаҳар бераман» (ҳайдовчи), «Учрашувлар ва ажралишлар» (Шуҳрат), «Шумбола»(киночи), «Илк йўловчилар» (Акбаров) ва шулар жумласидан.

1990-йилларда ШуҳратЭргашев актёрлик билан бир қаторда продюсерлик ишлари билан ҳам танилди. Шу даврдан бошлаб у Россияда суратга олинаётган кўплаб сериаллар ва фильмларда суратга тушди. “Боец”, “Псевдоним “Албанец”, “Знахарь”, “Меч”, “Высоцкий. Спасибо, что живой” ва “Куба” унинг охирги фильмларидан.

1989 йилда Шуҳрат Эргашевга Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилган.

Турли хабарларга кўра, машҳур актёр Москва шаҳрида дафн этилади.

Шарҳлар

"Навбаҳор U-18" футболчиси автоҳалокат натижасида вафот этди

29.12.2021, 23:28

"Навбаҳор U-18" ҳимоячиси Самандар Йигиталиев 29 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, футболчи автоҳалокатга учраб вафот этганлиги айтилмоқда. "Навбаҳор’ ПФК...
Таниқли дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди

04.12.2021, 12:00

Бугун, 4 декабрь куни таниқли дубляж актёри Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди.  Марҳумнинг жанозаси бгун “Минор” масжидида пешин намози вақтида ўқилади.Маълумот учун, Санжар Саъдуллаев...
Андижонлик устоз журналист Абдуваҳоб Нурматов вафот этди

09.11.2021, 18:38

Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.Абдуваҳоб Нурматов узоқ йиллар турли лавозимларда олиб борган фаолияти давомида матбуот,...
Жиззах вилояти прокуратураси ходими вафот этди

13.08.2021, 11:39

Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мубиев Дадажон Султаналиевичнинг вафот этди. Darakchi.uz жамоаси марҳумнинг барча қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1