АсосийJamiyat

Самарқандда гиёҳванд модда савдогарлари ушланди

'Самарқандда гиёҳванд модда савдогарлари ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Хўжасоат МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, 1955-й.т. A.Т., Б.Б. исмли шахсга 6 дона целлофан бўлагига қадоқланган, “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, A.Т.нинг ёни кўздан кечирилганида чўнтагидан қоғозга қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона “Регапен” психотроп воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахс “опий” гиёҳвандлик воситасини таниши Т.Ш. дан олганлиги аниқланиб, ушбу шахснинг автомашинаси Самарқанд шаҳри ҳудудида тўхтатилиб текширилганида, автомашинанинг олд ўриндиқлари тагидан тадбирда ишлатилган пуллар борлиги аниқланди ва ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар