1

Андижонда 6та автомобиль ЙТҲга учради. Ҳалок бўлганлар бор...

ЖАМИЯТ 19.09.2021, 13:52
Теглар: ЙТҲ
Андижонда 6та автомобиль ЙТҲга учради. Ҳалок бўлганлар бор...

Андижонда 6та автомобиль ЙТҲга учради.

 Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Кўмакай М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:

1) Ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги “Dongfeng” юк автомобили;

2) Ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги “Дамас”;

3) Ҳайдовчи 1973 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Дамас”;

4) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Нексия”;

5) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги “Матиз”;

6) Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Дамас” автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилиб, йўлларда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1