АсосийJinoyat

Фарғонада "гашиш" сақлаган шахс қўлга тушди

'Фарғонада "гашиш" сақлаган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Фарғонада "гашиш" сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди

Унга кўра, 15 cентябрь куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан, А.Қодирий кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасида Х.Х.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, "гашиш" гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

 "Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин" , дейилади  ИИВ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар