АсосийMadaniyat

“Халқ юраги” туркумидан Эркин Воҳидов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди

'“Халқ юраги” туркумидан Эркин Воҳидов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди'ning rasmi

Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорликда суратга олинган "Тирик сайёра" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

 Кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи  ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.

Премьерадан аввал адиб пойига гулчамбар қўйилди ва мушоира ташкил этилди.  

"Тирик сайёра" ҳужжатли фильми сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мигнаров, оператор Азиз Арзиқулов

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия ҳақидаги фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Ойбек, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

 

    Бошқа янгиликлар