АсосийJamiyat

Тошкент—Ўш йўлида юк машинаси билан тўқнашган Ласетти ҳайдовчиси вафот этди

'Тошкент—Ўш йўлида юк машинаси билан тўқнашган Ласетти ҳайдовчиси вафот этди'ning rasmi

Наманганда одам ўлими билан боғлиқ яна бир ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 17 сентябрьʼ куни соат 02:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 286 km.da, Поп тумани Соҳибкор МФЙ ҳудудида, Фарғона вилоятида яшаган, 1988 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини иккинчи даражали йўлда бошқариб бораётиб, йўлни чорраҳа қисмида асосий йўлга чиқаётиб, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги ҲОВО русумли юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан ҳаракатланганлиги оқибатида тўқнашув содир этган.

Натижада, Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб кетилаётган вақтида йўлда вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар