2021 - 2022 - йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Учтепатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Зарафшон” кўчасида жойлашган юқори босим газ тақсимлаш пункитини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 - йил 20 - сентабр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Кўксарой”, “Ўрикзор”, “Зарафшон” маҳалла ҳудудидаги 2700 та ерли хонадонлар ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчилари ва "Тошкент халқа автомобил йўли", Назарбек кўчасидан “Бўзсув” каналигача бўлган манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли йетказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди" дейилади хабарда.






