Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.
Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О. ўзганинг мулкини қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро М.ни танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишга ишонтириб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.