Ижтимоий тармоқларда “Aндижон шаҳар 2-микрораёндаги боғча ёняпти” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 20 сентябр куни соат 11:30 да Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Aндижон шаҳар 2-кичик даҳасида жойлашган 38-болалар боғчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилган.
Aниқланишича боғчада таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган. Ёнғин оқибатида боғча ҳадудида 2 кв.м майдонда қурилиш чиқиндилари ва хас-хашаклар ёнган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.