АсосийJinoyat

Юнусободда кучли таъсир этувчи 325 дона дорларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Юнусободда кучли таъсир этувчи 325 дона дорларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, “B” МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчилари Д.Х., Б.Я. ва К.Х.лар харидорга 42 дона “Регапен” ва 6 дона “Тропикамид” дори воситаларини жами 1,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи 209 дона “Зардекс”, 126 дона “Регапен” 42 дона “Селофен”, ва 6 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар