Давлат ветеринария хизмати ИИБ Карантин бўлими ходимлари билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида Қашқадарёдаги “Умакай” йўл патрул хизмати масканида Қашқадарё-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатиб текширилди.
Текширувлар давомида автомашина юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган истеъмолга яроқсиз 200 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.






