Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва эстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, 1992-йилда туғилган, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи А.А., Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида яшаб келаётган онаси, 1973-йилда туғилган О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 1999-йилда туғилган M.ni алдов йўли билан, келгусида фоҳишалик мақсадда ишлатиш учун Самарқанд халқаро Аеропорти орқали, Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига юбораётган вақтида ушланган.
Мазкур холат юзасидан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергво бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.