АсосийJamiyat

Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5 % га камайган

'Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5 % га камайган'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-август ойларида 173 дона трактор ишлаб чиқарилган.

 Трактор ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га камайган.

Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-август ойларида):

  • 2019 йил - 983 дона
  •  2020 йил - 630 дона
  •  2021 йил - 173 дона

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-август ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 383 дона култиватор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 % га камайган.

    Бошқа янгиликлар