Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.
Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.
Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси раҳбари маҳаллий фуқаронинг Қирғизистон Республикаси Жалолобод давлат университетидаги ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига кўчиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 700 АҚШ доллари сўрайди ва муқаддам ушбу пулдан 300 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 50 минг сўм олади.
У сўралган пулнинг қолган қисмини беришини талаб қилиб, 200 АҚШ доллари ва 1 млн. 50 минг сўм олган вақтида ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда ушланади.