АсосийJamiyat

1 октябрдан давлат ташкилотларининг 16 та назорат функциялари бекор қилинади

'1 октябрдан давлат ташкилотларининг 16 та назорат функциялари бекор қилинади'ning rasmi

2021 йил 1 октябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 16 та назорат функциялари бекор қилинади. Бу ҳақда АОКАда “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси бўйича ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони билан 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилиши белгилаб берилди.

Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши орқали жамоатчилик назорати йўлга қўйилмоқда.

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар