Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон аҳолиси билан учрашуви давом этмоқда, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
“Учрашувларни, энг аввало, Қорақалпоғистон диёридан бошлаётганим, албатта, бежиз эмас. Илгари ҳам айтганман, бугун ҳам катта мамнуният билан такрорлайман – мен ўзимни қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди, деб биламан”, - деди президент.
“Бул адамнинг жураѓи қабирғас́ининг астинн́ан кўринип́ туради!” – Қорақалпоқ халқининг яхши одамларга берадиган чуқур маъноли бу халқона ҳикматли таърифини: “Қорақалпоқларнинг қалби уларнинг самимий чеҳрасида яққол кўриниб туради”, - дея ўзгартирди давлат раҳбари.
Бунга мисол сифатида у қорақалпоқ мутафаккир ва шоири Ажиниёзнинг:
“Бош кетса ҳам тўғри сўздан қайтмаѓан, номи қорақалпоқ элларим бордир”, – деган сўзларидан иқтибос келтирди.
Маълумот учун, Алланияз Ўтениязов ҳаётлик чоғида шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42 та уй-жой, 4 та мактаб, 4 та боғча ва 4 та тиббиёт пунктини қуриб берган. Хорижий мамлакатлардаги кўплаб инсонлар ҳам бундай улкан саховат ва бағрикенгликка қойил қолиб, Алланияз Ўтениязовга хатлар ёзишган. Масалан, аргентиналик миллионер Х.Сапун йўллаган мактубида унинг эзгу ишларидан сабоқ олиб, ўзи ҳам бундан буён оддий инсонларга кўмак беришга қарор қилганини қайд этади.
Алланияз Ўтениязовни ўз элига садоқати ва саҳовати билан қорақалпоқ халқига хос энг яхши қадриятларни бутун дунёга намоён этгани учун Нукус шаҳрининг кўркам мавзеларидан бирига унинг номини беришни таклиф этди.
“Бу – барчамиз, айниқса, ёшларимиз учун катта тарбиявий аҳамиятга эга иш бўлар эди”, - деди президент.
Мавзуга доир:






