АсосийJamiyat

“Сайлов – 2021” видеороликлар танлови эълон қилинди

'“Сайлов – 2021” видеороликлар танлови эълон қилинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, видеороликлар танлови ўтказишдан мақсад аҳолининг электорал маданиятини оширишдан иборат. 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  1. Энг яхши информацион ролик;
  2. Энг яхши саҳналаштирилган ролик;
  3. Энг яхши анимацион ролик;
  4. Мухлислар эътирофи (ижтимоий тармоқлар – Facebook ва Instagram орқали энг кўп лайк тўплаган медиа маҳсулотлар).  

 

Танлов шарти:  

1. Видеороликларни Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларидаги ўз саҳифангиз орқали #Saylov2021_tanlov #Elections2021_tanlov хештеглар остида эълон қилиш;  

2. Видеороликларни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг http://t.me/MSKtanlovbot Telegram-ботига юборишингиз зарур.  

Юқорида кўрсатиб ўтилган шартларни бажармаган видеороликлар танловда иштирок этмайди!

Шунингдек, диск ва бошқа ахборот ташувчи мосламаларга ёзилган видеороликлар – Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази (Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 16-уй, “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи биноси) манзилида қабул қилиб олинади.

 

“Сайлов – 2021” видеороликлар танлови ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади.  

Демак, ҳар бир номинация бўйича ғолиб ва совриндорларга қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:

1-ўрин учун – 20 млн сўм;

2-ўрин учун – 15 млн сўм;

3-ўрин учун – 10 млн сўм

 

    Бошқа янгиликлар