АОКАда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Раҳимжон Саидов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда темир йўллар ўтган ҳудуд атрофида яшайдиган аҳоли учун ўтказилаётган хавфсизлик чора-тадбирлари юзасидан маълумот берилди.
Бугунги кунда Тошкент – Самарқанд – Бухоро ва Тошкент – Самарқанд – Қарши – Китоб темир йўл йўналишларида жами 253 дона қўриқлаш пости мавжуд.
Поездлар ҳаракат хавфсизлигини ва фуқароларни ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган омилларни олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида 24 соатлик қўриқлаш хизмати ташкил этилган;
2021 йилнинг 8 ой мобайнида 565 нафар фуқаро темир йўл қоидаларига риоя этмагани учун 16 миллион 871 минг 275 сўмлик маъмурий жавобгарликга тортилган.






