АсосийJamiyat

"Ватандошлар" жамоат фонди Бошқарув раиси тайинланди

'"Ватандошлар" жамоат фонди Бошқарув раиси тайинланди'ning rasmi

"Эл-юрт умиди" жамғармаси ахборот хизмати маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлигида “Ватандошлар” жамоат фонди Таъсис йиғилишининг қарорига кўра Саттаров Одилжон Бердимуратович «Ватандошлар» жамоат фонди Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Одилжон Саттаров “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  11 августдаги ПҚ-5220-сон Қарори билан “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар