“Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил 6 мартда берилган 0034-сонли лицензияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги 94-сонли, шунингдек, “Reiwa xususiy bandlik agentligi" МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил 18 январда берилган 0022-сонли лицензияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 21 сентабрдаги 93-сонли қарорларига асосан қайта тикланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 21 сентабрдаги 89-сонли қарорига асосан “Bek jobs xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг номи “Reiwa xususiy bandlik agentligi" МЧЖга ўзгартирилди.






