АсосийJamiyat

Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади

'Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади'ning rasmi

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан пойтахтимизда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади.

Сайр 22 сентябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади.

 Велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.

Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.кин.

    Бошқа янгиликлар