АсосийJinoyat

Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

'Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган аёл Д.Х. фуқароларни алдаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уларнинг қўшни давлатлардаги ўқишларини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришни ваъда қилиб, 7 нафар фуқаронинг жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар