АсосийJamiyat

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания 9,9 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлгани бўйича вазирлик комиссия тузди

'Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания 9,9 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлгани бўйича вазирлик комиссия тузди'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания 9,9 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлгани ҳақида маълумот берган эдик. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вазият бўйича муносабат билдирди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 1 миллион дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича тендери натижалари атрофидаги ҳолатни ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан комиссия тузилди.

Вазият ўрнатилган тартибда қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Тадқиқот натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинади ва эълон этилади.

    Бошқа янгиликлар