АсосийJamiyat

Тошкентда миллий таомлар ошхонаси ёниб кетди (видео)

'Тошкентда миллий таомлар ошхонаси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 22 сентябр куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчаси 418-уйда жойлашган 2 қаватли Миллий таомлар ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин содир бўлди. 

Ёнғин тафсилотлари ҳақида пойтахт ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарга кўра, 4 та ёнғин-ўчириш экипажлари соат 13:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат  13:22 да қуршаб олинган ва соат 13:34 да тўлиқ бартараф этилган.  

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.  

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар