1

Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахс ушланди

ЖИНОЯТ 23.09.2021, 09:40
Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахс ушланди

Нурафшон, Оҳангарон ва Чинозда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент вилоят ИИББ, Прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри, Оҳангарон ва Чиноз туманларида ўтказган "тезкор тадбир" давомида, яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахслар аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ, вилоят ИИББ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва унинг натижалари эълон қилиб борилиши ҳақида хабар берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1