АсосийJinoyat

Тадбиркордан 40 миллон сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди

'Тадбиркордан 40 миллон сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди'ning rasmi

Тадбиркордан 40 млн сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент буни маълум қилди.

 ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё Сув Қурилиш Инвест” ДУК бош техник назоратчиси Ш.Б. “Б.” МЧЖ томонидан Мирзаобод туманида амалга оширилган 505,6 млн сўмлик суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига 40 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар