Омбудсман 3 кунлик ташриф давомида Санкт-Петербургнинг Кронштадт, Калинин ва Марказий (аввалги Дзержинск, Куйбышев ва Смольнинск туманларининг бирлашуви) туманларида бўлиб 15 дан ортиқ участка сайлов комиссиялари ҳамда 20 га яқин худудий сайлов комиссияларида яратилган шароитлар, сайлов жараёнларининг бориши билан танишди.
Жумладан, 18-19 сентябрь кунлари Омбудсман Ф.Эшматова Калинин ва Марказий туманларидаги маъмурият раҳбарлари билан учрашди.
Учрашув давомида мазкур сайлов жараёнларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг овоз бериши учун махсус шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилгани ҳамда овоз бериш жараёнлари ҳам барча талабларга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилгани ҳамда сайлов комиссиялари аъзоларининг тиббий хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан уларнинг аксарияти коронавирус инфекциясига қарши эмлангани таъкидланган.
Учрашувлардан сўнг, бир неча туманлардаги қатор сайлов комиссияларининг фаолияти кўздан кечирилган.