Ўзбекистон август ойида жами 43,9 минг тонна узум экспорт қилган
Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда хабар берди.
Маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 64,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 78,8 минг тонна узум экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 5 минг тоннага ошган.
Август ойида эса қиймати 30,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 43,9 минг тонна узум Ўзбекистон томонидан экспорт қилган.