АсосийJamiyat

Олимжон Ўсаров Тошкент шаҳар ҳокимидан хафа эканини маълум қилди

'Олимжон Ўсаров Тошкент шаҳар ҳокимидан хафа эканини маълум қилди'ning rasmi

Айни пайтда миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан "Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар" мавзуида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Тадбирда журналист  даҳлсизлигини таъминлашнинг зарурияти, уларга касбий фаолиятни амалга ошириш чоғида бўлаётган босим ва тазйиқлар борасида суҳбат олиб борилди ва саволларга жавоб берилади.

Шунингдек, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров журналистларга, хусусан Журналистлар ижодий уюшмаси учун ҳамон алоҳида бино ва шароит қилиб берилмаётганлиги ҳақида гапирди. 

"Тошкент шаҳар ҳокимидан хафаман. Шаҳар ҳокими ҳанузгача Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси учун  жой ажратмади. Биз ҳанузгача ижарада ўтириб ишлаяпмиз. Журналистлардан илтимос, уюшма муаммосини ҳам ёритишда ёрдам беринг. Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси таъминланишида сизнинг ҳам кўмагингиз зарур", - дея муаммо умумий эканини таъкидлади уюшма раиси.

Тадбир давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар