АсосийJamiyat

5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилмоқда

'5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилмоқда'ning rasmi

Жорий йил 5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат мигарцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар йўлга қўйилади:  

Москва - Тошкент (ҳафтасига 4 тагача рейс);

Москва - Бухоро (ҳафтасига 2 та рейс);

Москва - Самарқанд (ҳафтасига 2 та рейс);

Москва - Урганч (ҳафтасига 1 та рейс);

Москва - Наманган (ҳафтасига 1 та рейс);

Москва - Фарғона (ҳафтасига 1 та рейс);

Москва - Андижон (ҳафтасига 1 та рейс);

Москва - Термиз (ҳафтасига 1 та рейс).

Ушбу йўналишлар бўйича парвозлардан олдин чет давлатлар фуқаролари бўлган йўловчиларга коронавирусдан ҳимояланиш учун эмланиш тавсия қилинган.

Шунингдек, яқинда меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистондан Россияга поездлар ташкиллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар