АсосийJamiyat

Россиянинг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун борган бир гуруҳ ўзбекистонликлар нимадан норози?

'Россиянинг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун борган бир гуруҳ ўзбекистонликлар нимадан норози?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ваъда қилинган ойлик маошлари берилмаётгани, қишки махсус кийимлар билан таъминланмагани ҳақида мурожаати тарқалди.

Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелдаги «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида»ги Битим ижросини таъминлаш, фуқароларимизни хорижий давлатларда муносиб иш ўринларига жалб қилиш  мақсадида 2021 йилнинг 21 май куни Россия Федерациясининг «РЕСУРС+» МЧЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Ушбу келишувга мувофиқ, июнь-август ойларида Андижон (8), Наманган (4), Фарғона (351) ва Қашқадарё (47) вилоятларидан 410 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда Пермь ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу фуқароларнинг Россия Федерациясига бориш билан боғлиқ транспорт харажатлари «Ресурс+» корхонаси ҳисобидан қопланган.

Бироқ, ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 47 нафари меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, меҳнат шартномаси талабларига риоя этмаган. Хусусан, спиртли ичимликларни иш жойида истеъмол қилиш каби ҳолатлар мунтазам кузатилганлиги сабабли, ушбу меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномалари муддатдан олдин бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Фуқароларнинг ишлаган даври учун ойлик иш ҳақи, иш берувчи томонидан қилинган харажатларни қайтариш масалалари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчи корхона ўрганиб чиқмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар