АсосийJamiyat

Тошкентда Facebook ижтимоий тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келаётган шахс ушланди

'Тошкентда Facebook ижтимоий тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келаётган шахс ушланди'ning rasmi

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган М. Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга оид билдириш юзасидан Олий Суд маълумот берди. 

Маълум бўлишича, Юнусобод туман прокурори томонидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган Меҳрибон Мансуровага нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига киритилган.  

2021 йил 11 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан туман прокурорининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси рад этилган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2021 йил 11 сентябрдаги ажримига нисбатан Юнусобод туман прокурори томонидан апелляция протести келтирилган. Ушбу протест белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Зотан, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан М. Мансурова оғир жиноят содир этганликда гумон қилинганлиги, унинг дастлабки тергов ва суддан бўйин товлаб яшириниши мумкинлиги, у очиқда қолган тақдирда жиноятга алоқадор далилларни йўқ қилиши, гувоҳларни кўндириши ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан дастлабки тергов жараёнига тўсқинлик қилиши, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишлар содир этиши ва қайта янги жиноятлар содир этиши мумкинлиги инобатга олинган. Шу муносабат билан М. Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш лозим, деган хулосага келинган.  

М. Мансуровани ИИББ ВСҲ орқали ИИВ ЖИЭББ қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштириш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар