АсосийJinoyat

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди

'Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди'ning rasmi

Қорқалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди. 

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар