"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасининг асосий ғояси – бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ҳисобланади, дея хабар бермоқда Омбудсман.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг мақсади бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг қонуний асосларини мустаҳкамлашдан иборат.
Унинг предмети – бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ҳамда унинг ҳуқуқий асослари.
Шунингдек у 7 та боб ва 44 та моддадан иборат.
Шу ўринда Омбудсман "Ҳурматли юрдошлар, сизларни мазкур қонуннинг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз",— дея аҳолига мурожаат этмоқда.